Номинал маълумотли фазода ахборот ўлчовини аниқлашга асосланган информатив белгиларни танлаш алгоритми
Annotatsiya
Мақолада маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш масалаларидан объектларни тасвифловчи белгилар фазоси ўлчамини камайтириш масаласини ечиш бош мия саратони касалликларига тадқиқ этилган. Дастлаб бунда тиббиёт соҳаси мутахассислари кўмагида 4 та синф 218 та объект(Бош мия ўнг пешона соҳаси анаплатик астроситомаси; Бош мия хиазма селилляр-соҳаси аденомаси; Бош мия ўнг пешона соҳаси глеобластомаси; Бош мия ўнг пешона соҳаси менингиомаси) ва 19 та белгилардан иборат бўлган ўқув танлама шакллантирилган. Мазкур ўқув танламада синф объектларини характерловчи белгилар номинал қиймат кўринишда ифодаланилган. Шу сабабли ушбу мақолада номинал маълумотлар фазосида ахборот ўлчовини аниқлашга асосланган информатив белгилар мажмуасини танлаш масаласи ечиш алгоритми таклиф этилган.
Hali tarjima qilinmagan