Объектларнинг муҳимлилик даражаларига мос кластерлаш ва синфлаштириш алгоритмлари
Annotatsiya
Мақолада белгилар қиймати аниқ сонлардан иборат бўлган объектларни кластерлаш ва синфлаштириш масаласи муфассал тадқиқ этилган. Ушбу тадқиқотда берилган барча объектлар ихтиёрий равишда r-та синфга ажратилади. Бу синфлар мажмуаси ўқув танланма деб аталади. Ўқув танланманинг йўл элементлари объектлар бўлиб, устун элементлари эса белгилар сифатида қаралади. Бизнинг ҳолатимизда белгилар аниқ сонлар орқали берилади. Ўқув танланмани дастлабки ишлов бериш жараёнида объект белгиларини нормаллаштириш, аномал маълумотларни олиб ташлаш ва улар ўрнида нормал маълумотларни қўйиш, ҳамда ўқув танланмадан тушиб қолган маълумотларни тиклаш амалга оширилади. Мақолада ҳар бир объект тадқиқ этилади ва танланмадаги объектнинг муҳимлиги мезон орқали баҳоланади. Бу мезон объектнинг тадқиқ этилаётган синф шаклланишига қўшган ҳиссасини баҳолашга ёрдам беради. Биринчи навбатда объектнинг ўз синфига қўшган ҳиссаси, сўнгра қолган синфларни шаклланишига қўшган ҳиссаси баҳоланади. Агар тадқиқ этилаётган объектнинг қандайдир синф шаклланишига қўшган ҳиссаси юқори бўлса, ушбу объект ўша синфга ўтказилади. Бу жараён барча синф объектлари учун кетма-кет тўлиқ равишда бир неча марта амалга оширилади. Жараён объектлар жойи ўзгармасдан ва ўхшашлик даражаси керакли фоиздан ошганда тўхтатилади.
Hali tarjima qilinmagan