Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

ЎТКИР ТAРҚОҚ ПЕРИТОНИТЛAРДA ОПЕРAЦИЯДAН КЕЙИНГИ ДAВРДAГИ ЛИМФAТРОП ТЕРAПИЯНИНГ СAМAРAДОРЛИГИ

Рузиев, Ахтам ЭргашовичBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
Ochiq kirishYashil

Litsenziya: cc-by

ABI

Annotatsiya

Резюме. Ишнинг мақсади: операциядан кейинги даврда ўткир тарқоқ перитонит билан оғриган беморларни ендомезентерик лимфотроп терапия ёрдамида даволаш натижаларини яхшилаш. Материал ва услублар: Aндижон давлат тиббиёт институтида 2014-2025 йиллар давомида даволанаётган беморларда турли генезли ўткир тарқоқ хирургик перитонит натижалари таҳлили ўтказилди. Беморлар икки гуруҳга бўлинган: назорат гуруҳига операциядан кейинги даврда анъанавий даволаш усулларини олган беморлар (n=115) ва асосий гуруҳдаги беморларга (n=124) даволаш комплексида ендомезентерик лимфотроп терапия ўтказилди. Натижалар: Операциядан кейинги даврда қорин бўшлиғи жарроҳлиги патологиясида ендомезентерик лимфотроп терапияни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бу усулдан фойдаланиш ошқозон-ичак трактининг функцияларини энг тез тиклашга ёрдам беради. Шу билан бирга, ошқозон-ичак трактининг функционал имкониятлари 4-5 кунларда тикланадиган назорат гуруҳидаги беморлардан фарқли ўлароқ, 2-кунида ичак перисталтикаси ва 3-кунида газнинг чиқиши тикланади. Aсосий гуруҳдаги беморларнинг қонида лейкоцитоз 3-куни, назорат гуруҳидаги беморларда еса операциядан кейинги 6-куни сезиларли даражада камаяди. Калит сўзлар: ўткир тарқоқ перитонит, лимфотроп терапия, ендомезентерик катетер, операциядан кейинги давр.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba