КИЧИК ЗАРРАЛИ (НАНОЎЛЧАМ) ТИТАН ДИОКСИДИНИНГ ТОКСИК ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Титан диоксиди (TiO₂) нанозаррачалари дунё бўйлаб турли соҳаларда қўллаш учун катта миқдорда ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу нанозаррачалар ўзларининг майда заррачали шаклларига нисбатан фарқли физик-кимёвий хусусиятларга эга бўлиб, бу уларнинг биологик фаоллигига таъсир кўрсатиши мумкин. Кўпчилик адабиётларда ушбу модданинг асосий таъсири нафас олиш тизимига қаратилган бўлиб, иш жойларида TiO₂ нанозаррачаларига дуч келишнинг асосий йўли ингаляция экани кўрсатилган. Ушбу нанозаррачалар ўпка ва ошқозон-ичак тракти орқали бошқа аъзоларга ўтиши мумкин, аммо бундай йўл билан миграция даражаси паст ҳисобланади. Калит сўзлар: титан диоксиди, нанозаррача, генотоксик таъсир, канцерогенлик, токсик таъсир.
Hali tarjima qilinmagan