РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ДИДАКТИК ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНГАН ХОЛДА ЎЗГАРУВЧАН ТОК ЗАНЖИРИДАГИ КУЧЛАНИШЛАР РЕЗОНАНСИНИ ВИЗУАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ
Annotatsiya
Аннотация: Мазкур мақола физика таълимида рақамли технологияларнинг дидактик салоҳиятини таҳлил этишга бағишланган. Замонавий таълим тизимида рақамли технологияларнинг ўрни ва афзалликлари кўриб чиқилиб, уларнинг ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишдаги аҳамияти асослаб берилган. Тадқиқот доирасида ўзгарувчан ток занжирида кучланишлар резонанси ҳодисасини ўргатишда Desmos график калкулятори каби рақамли воситалардан фойдаланишнинг амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Desmos калкулятори қўлланилишининг талабалар томонидан мавзуни чуқур ўзлаштириш, фаол ўрганиш муҳитини яратиш, амалий кўникмаларни ривожлантириш, таълим жараёнини қизиқарли ва самарали ташкил этиш, шунингдек, билимларни баҳолаш ва тезкор фикр-мулоҳаза олиш имкониятларини таъминлаш каби афзалликлари кўрсатиб ўтилган. Ушбу тадқиқот натижалари физика таълимида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Hali tarjima qilinmagan