Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

ЖИЗЗАХ ВОҲАСИНИНГ ТОШ ҚУТИ ҚАБРЛАРИ ТАДҚИҚОТИГА ДОИР

Furkat ToshboevЖиззах давлат педагогика университетиОмон МамировЖиззах давлат педагогика университетиBobur Tugalov
2025tg
Ochiq kirishGibrid

Litsenziya: cc-by-nc-nd

ABI

Annotatsiya

Ҳозирги вақтда Уструшонанинг бронза даврига оид ёдгорликларини ўрганиш ва материалларни умум-лаштириш масалалари очиқлигича қолмоқда. Шу муносабат билан Уструшонанинг шимоли-ғарбийқисмида қадимги аҳолининг ўрнашув босқичларини аниқлаш учун бронза даврининг дафн иншоот-ларини аниқлаш ва ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга. Шуни ҳисобга олиб, 2022 йилда Жиззах воҳасидаархеологик тадқиқотлар олиб борилди. Ушбу мақолада Жиззах воҳасидан топилган 15 та тош қутимозорқўрғонлар ҳақида маълумотлар келтирилган.Желли ғули ҳудудида олиб борилган изланишлар натижасида 20 га яқин мозорқўрғон аниқланди вахаритага туширилди, улар орасидан ҳар бирида биттадан дафн этилган 15 та мозорқўрғон очиб ўрга-нилди. Топилган қабрлар тошли тепаликнинг устида қурилган. Тузилиши жиҳатидан мозорқўрғонлартош билан ўралган тўртбурчак шаклда қути ҳосил қилиниб, усти тошлар билан бекитилган ва пастактош уюмидан иборат бўлган. Дафн иншоотларининг худди шундай қурилиши ва характери Евроосиёчўлларининг Андроново маданияти дафн иншоотлари орасида тўлиқ ўхшашликни топади. Эҳтимол,аниқланган мозорқўрғон гуруҳи Андроново маданияти қабилаларининг Ўрта Осиёга кўчиш йўналшла-ридан бирини акс эттиради.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba