НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ЯНГИ АРХЕОЛОГИК ТОПИЛМАЛАР
Litsenziya: cc-by-nc-nd
Annotatsiya
Сўнгги йилларда Наманган вилоятида олиб борилган археологик қазув ва қидирув ишлари жараёнида кўплаб археологик топилмажойлар аниқланди. Шулар орасида турли хил ҳудудлар, жумладан, аҳоли хонадонларида кўплар хумлар тасодуфан топилди. Мақолада Чортоқ, Поп ва Тўрақўрғон туманларида аниқланган хумлар мажмуаси тавсифи берилиб, уларни ўзига хос хусусиятлари қайд этилди. Ушбу хумлар мажмуаси шунингдек, сўнгги йилларда Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида аниқланган хумлар билан қиёсий таққосланиб, топилма жойлар сўнгги антик даврларга оид озиқ-овқат омбори сифатида эътироф этилди. Хумларнинг ушбу даврда кўп учраши антик даврда суғорма деҳқончилик ривожланиб, сув тегирмони, чиғир турларидан кенг фойдаланилиши, деҳқончилик майдонлари кенгайиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ошиши билан изоҳланди. Айнан шу ҳолат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг махсус жойларда – яъни озиқ-овқат омборларида сақланишига, бундай омборларда дон маҳсулотлари, турли хил суюқликлар, жумладан, вино маҳсулотлари сақланганлиги тўғрисида хулосага келинди. Хум қолдиқлари аниқланган барча ҳудудлар атрофида яшаш манзилгоҳлари қайд этилган бўлиб, ушбу манзилгоҳларнинг катта кичиклигига қараб хумларнинг сони ҳам шунга мутаносиб бўлган.
Hali tarjima qilinmagan