“АВЕСТА” ДАВРИ АРХЕОЛОГИЯСИДА КЎК РАНГ ИФОДАСИ
Litsenziya: cc-by-nc-nd
Annotatsiya
Ушбу мақола Сурхондарё вилояти Шерабод туманида топилган илк даҳмалар ва улардан олин-ган топилмалар таҳлилига бағишланади. Даҳма зардуштийлик маросимлари билан боғлиқ динийиншоот бўлиб,“Кичик Авеста”да даҳмага қуйидагича изоҳ берилган “... даҳмада улар барча гу-ноҳларидан афсус чекадилар ва гуноҳларидан фориғ бўладилар”. Мақолада зардуштийлик динидафн иншоотлари сирасига кирувчи Кўҳитанг тоғ ва тоғ олди ҳудудлари археологик тадқиқот-ларида ўрганилаётган даҳмалар ва улардан топилган кўк рангли маъданлар тўғрисида фикр юри-тилади. Тош конструкциялари остидан дафн ўралари топилмаган, даҳмалар материк қатламисатҳида қурилган бўлиб, тошлар орасидан Кучук I ва III типидаги сопол буюмлари парчалариҳамда суяк бўлаклари билан кўк рангли маъданлар топилган. Даҳмалардан аниқланган кўк ран-гли маъданлар, уларнинг хусусиятлари ва лаборатория таҳлил натижалари мақолада кенг ёри-тилган. Дунё мифологияси ҳамда этнографиясида кўк ранг билан боғлиқ эпизодлар таққослабўрганилган ва таснифи ҳамда белгиларда учраши солиштирилган. “Авеста”нинг “Видевдат” ва“Яшт” қисмларида кўк ранг билан боғлиқ алқовлар таҳлил қилиниб, археологик материалларбилан таққосланган. Мақолада “Авеста”даври этнографиясида кўк ранг билан боғлиқ анъана-лар асосан дафн жараёнларда акс этиб, археологик қазишмаларда улар ўз исботини топган.
Hali tarjima qilinmagan