Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

Марказий Осиё цивилизацияси ривожида илмий масканларнинг ўрни

Lola AzimovaDoctor of Philosophy in Philological Sciences, International Islamic Academy of Uzbekistan, (PhD). A.Kadiri str. 11, 100011, Tashkent
2025en
ABI

Annotatsiya

Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий тамаддуни узоқ ўтмишга бориб тақалади. Чунончи минтақанинг барча шаҳарлари орқали Буюк Ипак йўлининг ўтиши моддий ва маънавий ривожланишига ҳамда халқаро савдо алоқаларининг мустаҳкамланишига олиб келган. Дастлаб моддий кўринишда ривожланишнинг илк белгилари намоён бўлган бўлса, кейинги босқичларда илм-фан ривожи, маънавий жиҳатлар асос бўлганлигини тарихий жараёнлар таҳлили кўрсатади. Аслида моддий ривожланиш жараёнларини маънавий тамаддунни илк босқичларига қараб бориш сифатида баҳолаш мумкин. Маънавий ривожланиш эса, минтақамизда турли даврларда фаолият юритган илмий масканларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси билан белгиланган ҳамда буюк кашфиётлар бунинг самараси ўлароқ юзага келган. Бу эса, дунё тамаддуни ривожида Шарқ ренессансининг биринчи, иккинчи босқичини бошлаб берган. Шу жиҳатдан, Бухородаги «Сиван ал-ҳикма» (Х аср), Хоразмдаги ал-Маъмун (ХI аср), Самарқанддаги Улуғбек академияси (ХIV аср) ва Ҳиротдаги «Бойсунғур академияси» (ХV аср) каби илмий масканларда табиий фанлар билан бир қаторда, адабиётшунослик, педагогика, тарих, мантиқ ҳамда ислом илмларидан фиқҳ, калом, тасаввуф борасида фундаментал тадқиқотларнинг олиб борилиши илм-фан тамаддунини белгилаб берган. Шундан келиб чиқиб, Марказий Осиё цивилизацияси икки жиҳат асосида ривож топганлиги таҳлиллар асосида тадқиқ этилган. Хусусан, биринчидан, моддий кўринишда цивилизацион жараёнларнинг илк белгилари асосида, кейинги босқич ёки даврларда эса. маънавий, яъни илм-фан ривожи орқали таъсир кўрсатганлиги тарихий таҳлиллар орқали ёритиб берилган.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba