АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ БОШҚАРИШ: НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАР
Annotatsiya
Ушбу монографияда яҳлит иқтисодий тизим ва хусусан, акциядорлик жамиятларининг мувозанатлашган молиявий барқарорлиги, активлар ва пассивлар ҳамда молиявий натижаларни комплекс бошқариш орқали молиявий барқарорлик ва изчил иқтисодий ўсишнинг молиявий имкониятларини рўёбга чиқаришни фундаментал-илмий ва амалий асослари ёритилган. Мазкур монографиядан барча иқтисодий йўналиш ва мутахассисликларда таълим олаётган талабалар ҳамда магистрантлар, манфаатдор органлар, акциядорлик жамиятлари молиявий хизмат тизимида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда шу йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар қўлланма сифатида фойдаланиши мумкин. Монография Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 27 июндаги 6/8-сон қарори билан чоп этишга тавсия қилинган.