ЗАМОНАВИЙ АНТИАГРЕГАНТЛАР: ИНСУЛТ ВА МИОКАРД ИНФАРКТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЎРНИ
Annotatsiya
Резюме. Атеротромбозга боғлиқ миокард инфаркти ва ишемик инсулт бутун дунёда ўлим ва ногиронликнинг етакчи сабабларидан бири ҳисобланади. Патогенез марказида тромб ҳосил бўлишида муҳим рол ўйнайдиган тромботситлар туради, шунинг учун антиагрегантлар инсулт ва миокард инфарктини бирламчи ва айниқса иккламчи профилактикада асосий ўринни эгаллайди. Ушбу мақолада замонавий антиагрегантлар синфлари, уларнинг механизмлари, инсулт ва миокард инфарктини олдини олишда клиник самарадорлиги, дуал антиагрегант терапия (ДАТ) консепсияси ва хавф–фойда мувозанати кўриб чиқилади. Калит сўзлар: антиагрегантлар, P2Y₁₂‑ингибиторлар, фосфодиестераза ‑ 3 ингибитори, миокард инфаркти, ишемик инсулт
Hali tarjima qilinmagan