САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТУМАНЛАРИ КЕСИМИДА ЎТКИР ИЧАК ИНФЕКЦИЯЛАРИНИНГ УЧРАШИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ (2014-2024 ЙИЛ)
Annotatsiya
Резюме. Самарқанд вилояти туманларида ўткир ичак инфекциялари (ЎИИ) эпидемиологик жараёнининг ҳудудий, мавсумий ва ёшга оид хусусиятларини баҳолаш касалликнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш учун амалга оширилди. 2014-2024 йиллар давомида Самарканд вилоятида рўйхатга олинган ЎИИ ташхиси қайд этилган беморларнинг маълумотлари ретроспектив таҳлили баен этилган. Самарканд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг расмий статистик маълумотларидан фойдаланилди. Интенсив ва экстенсив кўрсаткичлар ўрганилди, қиёсий таҳлил амалга оширилди. Таянч сўзлар: ўткир ичак инфекциялари, эпидемиологик назорат, Самарқанд вилояти, ретроспектив таҳлил, олдини олиш чоралари.
Hali tarjima qilinmagan