PM2.5 ВА СИГАРЕТ ТУТУНИНИНГ БУЙРАК ТЎҚИМАЛАРИГА ТАЪСИРИ ҲАМДА МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИ КОРРЕКЦИЯ ҚИЛИШ
Annotatsiya
Резюме. PM2.5 заррачалари ва сигарет тутуни организмда оксидловчи стресс ва яллиғланишни чақириб, буйрак тўқималарига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу тадқиқотда уларнинг таъсири ва ўсимлик экстрактлари орқали коррекция қилиш имконияти экспериментал ҳайвонларда ўрганилди. Натижаларга кўра, таъсир гуруҳида гломеруляр деформация, каналчалар эпителийи дистрофияси ва яллиғланиш кузатилди, коррекция гуруҳида эса ушбу ўзгаришлар камайгани аниқланди. Хулоса сифатида, ўсимлик экстрактлари PM2.5 ва сигарет тутунининг буйракка салбий таъсирини қисман бартараф этиши мумкин. Калит сўзлар. PM2.5, сигарет тутуни, буйрак тўқимаси, морфологик ўзгаришлар, ўсимлик экстрактлари, оксидловчи стресс, яллиғланиш
Hali tarjima qilinmagan