БОЛДИРЛАРАРО БОЙЛАМЛАР ШИКАСТИ ВА ТЎПИҚЛАР СИНИШИ БИЛАН КЕЧУВЧИ ДИСТАЛ СИНДЕСМОЗ ЖАРОХАТЛАНИШИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН СУЯК ИЧИ ОСТЕОСИНТЕЗИНИ ҚЎЛЛАШ ТАКТИКАСИ
Annotatsiya
Резюме. Таянч-харакат тизимидаги барча шикастланишлар ичида ошиқ-болдир бўғими жарохатланишлари 10,2-26,1% улушини ташкил қилади, ушбу шикастланишлар улушининг 13-18% холларда бўғим суякларининг синиши ва дистал синдесмоз ажралиши билан кечади. Ошиқ-болдир бўғими даволаш усулларини умумий улиши ичида тўпиқлар синиши ва дистал синдесмоз жароҳатларини жарроҳлик усулда даволаш частотаси 39,1-63,1% ни ташкил этади. Кўпгина чет эл олимларининг эътирофига кўра дистал синдесмоз жароҳатини жарроҳлик усули қўлланилгандан сўнг 24-52% ҳолатларда диастазни бартараф этиб бўлмайди, натижада 2,1-20% ҳолатларда даволашнинг салбий натижалари ошиқ-болдир бўғими контрактураси, деформацияланган артроз, қолдиқ чиқишлар ва бошқалар турли муаллифлар маълумоларига кўра 3-57% ҳолатларда кузатилмоқда ва ногиронлик кўрсатгичлари 3,1-36,6% ни ташкил этмоқда қайта жарроҳлик усулида даволашни талаб этади. Калит сўзлар: ошиқ-болдир бўғими, тўпиклар,синдесмоз, остеосинтез.
Hali tarjima qilinmagan