ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФЛАКТИКАСИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛАШТИРИШ
Annotatsiya
Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг назарий-ҳуқуқий асослари, профилактика чора-тадбирларининг турлари, уларни қўллашнинг ҳуқуқий механизмлари ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишда профилактика субъектларининг ўрни ва аҳамияти ёритилган. Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида мавжуд муаммолар аниқланиб, хорижий тажриба ва миллий амалиёт таҳлили асосида профилактика чора-тадбирларини қўллаш асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва субъектлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини кўрсатади.