Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

ТАЖРИБАВИЙ ГИПОДИНАМИЯ ШАРОИТИДА ТАЛОҚ ТЎҚИМАСИДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИ АНОР ДАНАГИ МОЙИ БИЛАН КОРРЕКЦИЯЛАШ НАТИЖАЛАРИ

E Bozorov IlhomjonBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, UzbekistanАхтам Болтаевич РаджабовBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
2026
ABI

Annotatsiya

Резюме. Эксперимент шароитида 3-6-9-12 ойлик оқ зотсиз каламушлар гиподинамия ҳолатида анор данаги мойининг талоқдаги алюминийдан детоксикатсион хусусиятларининг морфологик кўринишлари ўрганилди. Тадқиқотда оқ зотсиз каламушларда анор данаги мойи билан коррекция қилиш жараёнида 14 кун давомида 4 гуруҳ каламушларга 1 томчидан (0.04 мл), анор данагининг мойи даво мақсадида берилди. Талоқ тўқимаси гистологик текширилганда оқ пулпа соҳасида, реактив марказ-герминатив соҳанинг катталашгани, Б лимфоцитларнинг гиперплазияси, соҳа ҳажми кенгайганлиги (морфометрик ўлчамларда), пролифератив ўзгаришлар аниқланилди. Мантий ва маргинал соҳа кенгайган (морфометрик ўлчамларда), иммун-ҳимоя соҳаси кенгайиб, макрофаглар кўпайган. Қизил пулпада нейтрофил инфилтратсия йўқолиб, синусоидлар кенгайиб, унда қон айланиши ортиб, талоқ тасмалари (Т ва Б лимфоцит ҳисобидан) кенгайган. Талоқ тўқимаси коррекция натижасида ўз катталигига ва вазифасини қайта тикланиши аниқланилди. Даволашда анор данаги мойини қабул қилиш вақти ва дозаларига аниқ риоя қилинганда юқори натижаларга эришилади. Анор данаги мойининг яна бир фойдали хусусияти тасдиғини топди. Калит сўзлар: анор данаги мойи, гиподинамия, оқ пулпа, қизил пулпа, талоқ, морфология, морфометрия.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba