ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ЭРТА МУДДАТЛАРИДА ҲОМИЛА ИЧИ ПНЕВМОНИЯСИ БИЛАН ТУҒИЛИБ ВАФОТ ЭТГАН ЧАҚАЛОҚЛАР БУЙРАК УСТИ БЕЗИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Ҳомила ичи пневмониясидан вафот этган муддатидан олдин туғилган чақалоқлар буйрак усти бези тузилмаларидаги морфологик жиҳатларини ўрганиш мақсадида 20 нафар вафот этган чақалоқлар буйрак усти бези микроскопик текширувдан ўтказилган. Аниқланганки, буйрак усти безида келиб чиқадиган патоморфологик ўзгаришлар дистрофик ва диструктив ҳарактерда бўлиб, капсула қисмида қон томирлари сезиларли тулақонлилиги ва дипедез қоп қуйилишлар коллаген толаларнинг шишиниши буйрак усти безида жойлашган адипотцитларнинг гидропик дисторфияси. Шунингдек лимфоцитар инфильтрация учоқлари кайд этилади, бўлаклараро ва пўстлоқ қисмида толали бириктирувчи тўқимаси шиши аниқланган. Мағиз кисми оралиқ туқима шишиниши, хужайраларида дистрофик ва некробиотик ва некротик ўзгаришлар ривожланиши қайд этилади. Калит сўзлар: ҳомила ичи пневмонияси, буйрак усти бези, қон томир, дистрофия, некроз, адипоцит.
Hali tarjima qilinmagan