ФИБРОЗ ТИПИДАГИ ОВОЗ БОЙЛАМЛАРИ ПОЛИПЛАРИНИНГ ТЎҚИМА ДАРАЖАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИ ВА ПАТОМОРФОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Овоз бойлами фиброз полипи тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 17 беморларнинг овоз бойламидан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, овоз бойларида ҳосил бўлган полип асосини фиброз тўқима ташкил қилади. Полипларнинг устидан юпқа кўп қаватли ясси эпителий қопалаб олади. Полип таркибидаги қон томирларнинг ўтказувчанлиги ортиши натижасида оқсилларнинг чиқиши ва гиалиноз ривожланиши кузатилади. Бу ўзгаришлар ўз навбатида коллаген толаларида дистрофик ўзгаришларни келтириб чиқаради. Шунингдек кўп қаватли ясси эпителийда патоморфологик ўзгаришлар ривожланиши қайд этилади. Калит сўзлар: овоз бойлами, фиброз полип, коллаген тола,ясси эпителий, дистрофия, гиалиноз, инфильтрация.
Hali tarjima qilinmagan