КОПТОКЧАЛАР ВА ДИСТАЛ КАНАЛЧАЛАРДАГИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ БУЙРАК ТОШ КАСАЛЛИГИГА БОҒЛИҚ ЖИҲАТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Буйрак тош касаллигида коптокчалар ва дистал каналчалардаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 22 беморларнинг буйрагидан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, буйракнинг юқорги гуруҳ косачаларида тошлар шаклланганида, тошларнинг ҳажми бўйича буйрак коптокчалари ва дистал каналчаларда патоморфологик ўзгаришлар келиб чиқади. Жумладан, майда тошлар шакланганида дистрофик ва некробиотик ўзгаришлар кузатилса, ўрта ҳажмди тошшлар шакллангинида некротик ўзгаришларнинг авж олиши қайд этилади. Шунингдек, катта ҳажмли тошлар шаклланганида склеротик ўзгаришлар устунлиги кузатилади. Калит сўзлар: буйрак, летиаз, коптокча, дистал каналча, дистрофия, некроз, шиш, склероз.
Hali tarjima qilinmagan