Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

ХОЛЕДОХОЛИТИАЗНИ ТАШХИСЛАШДА МАГНИТ-РЕЗОНАНС ХОЛАНГИОПАНКРЕАТОГРАФИЯНИНГ ДИАГНОСТИК ИМКОНИЯТЛАРИ ВА КЛИНИК АҲАМИЯТИ

Адҳам Аҳмад ўғли МухиддиновSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanЗафар Нарбаевич НурмурзаевSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
2026
ABI

Annotatsiya

Резюме. Мақсад: холедохолитиазни аниқлашда МРХПГ нинг диагностик имкониятларини ва клиник аҳамиятини, шунингдек тош хусусиятларини баҳолашдаги ролини ўрганиш. Материал ва усуллар: 2019–2025 йилларда холедохолитиаз шубҳаси бўлган 286 нафар бемор тадқиқотга жалб этилди. Барча беморларга УТТ, МРХПГ ва зарур ҳолларда ЭРХПГ ўтказилди. ЭРХПГ ва жарроҳлик натижалари "олтин стандарт" сифатида қабул қилинди. Натижалар: МРХПГ нинг холедохолитиазни аниқлашдаги сезгирлиги 96,8% ва хусусийлиги 97,4% ни ташкил этди (AUC=0,978). УТТ сезгирлиги 68,4% ва хусусийлиги 76,2% (AUC=0,741). МРХПГ тош ўлчамини ўртача 0,8 мм аниқликда ўлчади. Дистал холедохдаги ≤5 мм тошларни аниқлашда МРХПГ аниқлиги 92,4%, УТТ эса 34,6% (р<0,001). Хулоса: МРХПГ холедохолитиазни ташхислашда юқори диагностик аниқликка эга, айниқса кичик тош ва дистал холедохда жойлашган тошларни аниқлашда. МРХПГ ЭРХПГ га йўллашдан олдин мажбурий скрининг усули сифатида тавсия этилади. Калит сўзлар: холедохолитиаз, МРХПГ, ултратовуш, ЭРХПГ, умумий ўт йўли, тош, ташхислаш, механик сариқлик, билиар обструкция, дистал холедох.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba