БОШ МИЯ АНАПЛАСТИК АСТРОЦИТОМАСИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ТАВСИФИ ВА ЎСМА АТРОФ СОҲАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТАҲЛИЛИ
Annotatsiya
Резюме. Бош мия ярим шарларида шаклланган анапластик астроцитома ва унинг атроф тўқимаси тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 14 беморларнинг бош миясидан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, апластик астроцитомада глиал толаларнинг кўп бўлишига қарамасдан ҳужайралар устунлиги кузатилади. Цитоплазмаси шишиниш ҳисобига ёруғланиш кўринишида акс этсада ядроси гиперхромликни йўқотмайди. Уларнинг оралиқларида катта ҳажмдаги астроцит ҳужайралари жой олиши қайд этилади. Ўсма ҳужайралари ичида жойлашган қон томирлар интима қаватида эндотелий ҳужайраларининг пролиферацияси қон томирлар ривожланишининг давомийлигини кўрсатади. Перицеллюляр бўшлиқнинг кенгайиши ва периваскуляр бўшлиқнинг торайиши қайд этилади. Калит сўзлар: бош мия, анапластиқ астроцитома, атипия, полиморфизм, дистрофия, некроз, перинейронал бўшлиқ, периваскуляр бўшлиқ.
Hali tarjima qilinmagan