ЯХШИ СИФАТЛИ МЕХАНИК САРИҚЛИКДА ДЕКОМПРЕССИВ МИНИИНВАЗИВ АРАЛАШУВ УСУЛИНИ ТАНЛАШНИНГ ДИФФЕРЕНЦИАЛ МЕЗОНЛАРИ ВА ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Мақсад: Яхши сифатли механик сариқликда (ЯСМС) декомпрессив миниинвазив аралашув усулини танлашнинг дифференциал мезонларини ишлаб чиқиш ва даволаш натижаларига таъсирини баҳолаш. Материал ва усуллар: 2015–2024 йилларда СамДТУ клиникаларида даволанган 424 нафар ЯСМС бемор тадқиқотга жалб этилди. Асосий гуруҳ (n=296) — дифференциал мезонлар асосида миниинвазив технологиялар қўлланилган; назорат гуруҳи (n=128) — анъанавий усулларда даволанган. ЯСМС оғирлиги А, В, С синфларга кўра, обструкция даражаси прокcимал ва дистал туркумларга кўра баҳоланди. Аралашув усуллари ЭПСТ, ТЖХС ва босқичли декомпрессия усулларини ўз ичига олди. Натижалар: Асосий гуруҳда операциядан кейинги умумий асоратлар 19,5%, ўлим 4,05% ни ташкил этди; назорат гуруҳида эса мос равишда 26,6% ва 6,5% бўлди (р<0,05). Миниинвазив усуллар билан даволанган беморларда яхши узоқ муддатли натижалар 88,7% ҳолатда қайд этилди. Радиологик йўналтирилган дренажлашда техник муваффақият 90% дан юқори бўлди. Хулоса: Касаллик муддати, обструкция даражаси ва ЯСМС синфига асосланган дифференциал мезонларни амалиётга жорий этиш операциядан кейинги асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини сезиларли камайтиради. Калит сўзлар: механик сариқлик, миниинвазив дренаж, ЭПСТ, перкутан дренаж, декомпрессия, билиар обструкция, дифференциал мезон, даволаш тактикаси, ВАК.
Hali tarjima qilinmagan