КОКСАРТРОЗ КАСАЛЛИГИ РИВОЖЛАНГАН ВА МАГНИТ РЕЗОНАНС ТОМОГРАФИЯ ТЕКШИРУВИДА АНИҚЛАНГАН ЎРТА ЁШЛИ БЕМОРЛАРДА СОН СУЯГИ БОШЧАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Магнит резонанс томография текширувида аниқланган коксартроз касаллиги мавжуд бўлган 56 нафар ўрта ёшли беморларнинг сон суяги бошчасида бўладиган патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш мақсадида микроскопик текширувдан ўтказилган. Аниқланганки, магнит резонанс томографиясида аниқланган коксартроз касаллиги мавжуд бўлган ўрта ёшли беморлар сон суяги бошчаси гиалин пардасида некротик ўзгаришлар кучайиб, хондроцитлар ўрнида ҳосил бўлган бўшлиқчалар ҳосил бўлади. Субхондрал суяк тўқимасида ҳам некротик ўзгаришлар авж олиб, суяк устунларида остеонекроз фаоллашади. Суяк устунларининг айрим қисмларининг узилиб тушиши кузатилиб, устунларнинг ингичкалашуви келиб чиқади. Суяк усти пардаси қон томирлари деворида ҳосил бўлган фиброз тўқима ораиқларидаги фибробластлар пролиферациясининг фаоллашуви натижасида қон томир бўшлиқларининг кескин торайиши кузатилади. Калит сўзлар: ўрта ёш, сон суяги бошчаси, коксартроз, дистрофия, некроз, склероз.
Hali tarjima qilinmagan