ТЎҒРИ ИЧАКДА УЧРАЙДИГАН ПОЛИПОЗ ҲОСИЛАЛАРНИНГ МОРФОСТРУКТУРАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Туғри ичакда учрайдиган полипларнинг тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 26 беморларнинг туғри ичагидан олинган полип бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, полиплар стромаси турли даражада ривожланган бўлиб, уларнинг мукоид эпителий билан қопланганлиги қайд этилади. Шунингдек, уларнинг таркибидаги безлар катталашган ҳолатда, кистоз кенгайган, айрим безларнинг сурғичсимон тузилишига ўтиши кузатилади. Кўплаб эпителий ҳужайраларида митоз бўлиниш ҳолати кўзга ташланади.Айрим ҳолатларда полип таркибидаги безларнинг ичак шиллиқ қаватидаги безларга ухшашлиши қайд этилади. Тўғри ичакнинг аденоматоз полипи давомийлиги ортганда эпителий ҳужайраларини пролиферацияси кузатилади. Калит сўзлар: тўғри ичак, бавосил, полип, без, эпителий, пролиферация, митоз.
Hali tarjima qilinmagan