ҲОМИЛАДОРЛИК РИНИТИ: ПАТОГЕНЕЗИ, ТАШХИСИ ВА БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Долзарблиги. Ҳомиладорлик ринити (ХР) — ҳомиладорлик даврида инфекцион ёки аллергик сабабларсиз ривожланадиган, клиник жиҳатдан муҳим, аммо кўпинча кам баҳоланадиган ҳолатдир. Ушбу тадқиқотнинг мақсади ХРнинг патогенези, эпидемиологияси, клиник хусусиятлари, ташхис мезонлари ва бошқарув стратегиялари бўйича замонавий адабиётларни таҳлил қилишдан иборат. Материал сифатида PubMed, Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларида 2000–2025 йилларда чоп этилган илмий мақолалар таҳлил қилинди. Калит сўзлар сифатида “ХРegnancy rhinitis”, “nasal obstruction in ХРegnancy”, “hormonal rhinitis” атамалари қўлланилди. Натижалар шуни кўрсатдики, ХР кўп омилли патогенезга эга бўлиб, асосан гормонал (эстроген, прогестерон), васкуляр ва нейрофизиологик ўзгаришлар билан боғлиқ. Клиник жиҳатдан у доимий Бурун тўсилиши билан намоён бўлади ва кўпинча иккинчи–учинчи триместрда пайдо бўлиб, туғруқдан кейин ўтади. Ташхис асосан клиник ва истисно усулида қўйилади. Бошқарув стратегиялари асосан фармакологик бўлмаган чораларга асосланади, аммо оғир ҳолатларда маҳаллий кортикостероидлар ва чекланган муддатда деконгестантлар қўлланилиши мумкин. Калит сўзлар: ҳомиладорлик ринити, Бурун тўсилиши, гормонал ринит, эстроген, мукоциляр функция, ухлаш бузилиши, перинатал саломатлик
Hali tarjima qilinmagan