Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

МАКТАБ ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ТИШ-ЖАҒ АНОМАЛИЯЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА ХАВФ ОМИЛЛАРИ

Кодирали Давлатмуратович ЭшкабиловSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanRustam A. RahimberdiyevSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
2026
ABI

Annotatsiya

Резюме. Мавзунинг долзарблиги: Тиш-жағ аномалиялари (малоклузия) мактаб ёшидаги болалар орасида энг кенг тарқалган стоматологик муаммолардан бири бўлиб, у нафақат эстетик нуқсон, балки чайнаш, нутқ ва нафас олиш функсияларининг бузилишига, шунингдек, психологик ва ижтимоий мослашувнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин . Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, стоматологик касалликлар барча касалликларнинг бешдан бир қисмини ташкил этади, тиш-жағ аномалиялари эса карийес ва периодонт касалликларидан кейин учинчи ўринда туради .Тадқиқот мақсади: Мактаб ёшидаги болаларда тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши ва хавф омилларини ўрганиш, турли мамлакатлардаги эпидемиологик кўрсаткичларни қиёсий таҳлил қилиш ҳамда профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун илмий асос яратишдан иборат.Материал ва усуллар: Ушбу тадқиқот адабиётларни тизимли таҳлил қилиш асосида амалга оширилди. 2016-2026 йиллар оралиғида нашр этилган илмий манбалар, жумладан ПубМед, Сcопус, Wилей Онлине Либрарй ва бошқа халқаро маълумотлар базаларидаги мақолалар ўрганилди. Таҳлилга турли мамлакатларда ўтказилган кесма тадқиқотлар, тизимли шарҳлар ва мета-таҳлиллар киритилди.Натижалар: Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, турли мамлакатларда мактаб ёшидаги болалар орасида тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши сезиларли даражада фарқ қилади: Хитойда 47,92% дан 72,1% гача , Туркияда 56% I синф, 31% II синф ва 11% III синф малоклузия , Мўғулистонда 84,5% . Аномалияларнинг асосий хавф омиллари сифатида генетик омиллар (ирсий мойиллик), пренатал омиллар (ҳомиладорлик даврида фолий кислотаси йетишмовчилиги, токсик моддалар таъсири), постнатал омиллар (нотўғри овқатланиш, калсий ва витамин Д танқислиги), болалик давридаги ёмон одатлар (бармоқ сўриш, сўрғичдан узоқ муддат фойдаланиш, нотўғри ютиш рефлекси, оғиз орқали нафас олиш), шунингдек, эрта сут тишларининг ёъқолиши ва карийес асоратлари аниқланган .Хулоса: Мактаб ёшидаги болаларда тиш-жағ аномалиялари юқори тарқалган бўлиб, уларнинг ривожланишига генетик, экологик ва ижтимоий омиллар комплекс таъсир кўрсатади. Профилактик чора-тадбирлар, жумладан, эрта диагностика, ота-оналарни хабардор қилиш, тўғри овқатланиш ва ёмон одатларни тузатиш аномалияларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Мактабларда мунтазам ортодонтик скрининг ўтказиш ва комплекс профилактика дастурларини жорий этиш тавсия этилади. Калит сўзлар: тиш-жағ аномалиялари, малоклузия, тарқалиш, хавф омиллари, мактаб ёшидаги болалар, профилактика, ортодонтия

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba