БЛЕФАРОПЛАСТИКА ВА ХАЛҚ ТАБОБАТИ: ЗАМОНАВИЙ ВА АНЪАНАВИЙ ЁНДАШУВЛАРНИНГ УЙҒУНЛИГИ (ШАРҲ)
Annotatsiya
Резюме. Мазкур мақолада замонавий эстетик ва реконструктив хирургиянинг муҳим йўналишларидан бири бўлган блефаропластика ҳамда халқ табобати усулларининг кўз қовоқлари ва периорбитал соҳани парвариш қилишдаги аҳамияти таҳлил қилинган. Кўз атрофидаги тери инсон организмидаги энг нозик ва ташқи муҳит таъсирига сезгир анатомик соҳалардан бири бўлиб, ёш ўтиши, ирсий омиллар, эндокрин ўзгаришлар, нотўғри овқатланиш, стресс ва уйқу режими бузилиши натижасида ушбу соҳада турли косметик ва функционал ўзгаришлар юзага келади. Мақолада блефаропластиканинг асосий турлари, уларнинг бажарилиш хусусиятлари, тиббий кўрсатмалари ва қарши кўрсатмалари, шунингдек операциядан кейинги реабилитация жараёни ҳақида маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари, халқ табобатида кенг қўлланиладиган бодринг, ромашка, кўк чой, алоэ вера ва турли ўсимлик мойлари асосидаги усулларнинг кўз атрофи тўқималари ҳолатига таъсири ёритилган. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, халқ табобати усуллари кўз атрофидаги енгил шишлар, чарчоқ белгилари ва терининг функционал ҳолатини яхшилашда муайян самара бериши мумкин, аммо қовоқлардаги анатомик ўзгаришлар ва ортиқча тери тўқималарини бартараф этишда хирургик блефаропластика энг самарали усул ҳисобланади. Шу билан бирга, замонавий тиббиёт ва анъанавий халқ табобати усулларини оқилона уйғунлаштириш беморларнинг эстетик натижаларини яхшилаш, реабилитация муддатини қисқартириш ва ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилиши мумкин. Калит сўзлар: блефаропластика, эстетик хирургия, қовоқ пластикаси, халқ табобати, периорбитал соҳа, косметик парвариш, реабилитация, кўз ости шиши, табиий даволаш усуллари
Hali tarjima qilinmagan