Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНЛАРИ МАВЖУД БОЛАЛАРДА АДАПТАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ КЛИНИК-ЛАБОРАТОР ВА КЛИНИК-МОРФОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

Elmira ShamansurovaTashkent State Medical University, Tashkent, UzbekistanҲ.А. РасуловTashkent State Medical University, Tashkent, UzbekistanН.Х. ИсахановаTashkent State Medical University, Tashkent, Uzbekistan
2026
Ochiq kirishYashil

Litsenziya: cc-by

ABI

Annotatsiya

Резюме. Дунёда юрак туғма нуқсонлари кенг тарқалган касаллик бўлиб, барча туғма нуқсонларнинг қарийб 20-30% ни ташкил етиб, хар 1000 та туғилган чақалоқларга 6-8 та тўғри келади. Туғма юрак нуқсонлари болалар ўртасида юқори касалланиш ва ўлим кўрсаткичларига сабаб бўлувчи муҳим патологиялардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳолатда ўсувчи организмнинг адаптатсия имкониятлари касалликнинг клиник кечиши ҳамда хирургик даволаш натижаларига бевосита таъсир кўрсатади. Айниқса, миокард ҳолати ва гипоксия даражасини акс эттирувчи биомаркерлар алоҳида аҳамият касб этади. Жами юрак туғма нуқсонларининг 25% ни жаррохлик амалиётига мухтож бўлган қатлам ташкил етади. Юрак қоринчалараро девор нуқсони энг кенг тарқалган юрак туғма нуқсонларидан ҳисобланиб, мустақил ҳолда 32% беморларда аниқланади. Ушбу илмий изланишда 2023-2025 йиллар давомида Тошкент Давлат тиббиёт университети клиникасида ва ЎзР ССВ Республика патологик анатомия марказида амалга оширилди. Юрак қоринчалар оралиғи нуқсонидан вафот этган 63-нафар болалар аутопсияси тиббий ҳужжатлари ва юрак тўқимаси олинган. Ушбу изланишда қоринчалараро юрак девор туғма нуқсонидан нобуд бўлган чақалоқларнинг юрак тўқимаси қоринчалараро тўсиғи тўқимаси ва радикал коррексиялаш амалиётидан кейин вафот этган чақалоқлар юраги қоринчалараро тўсиғидаги репаратив регенератсиясини морфологик ва морфометрик ўзгаришларини таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотларини баҳолаш материаллари ташкил этган. Калит сўзлар: юрак туғма нуқсони, қоринчалараро тўсиқ нуқсони, регенерация

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba