ЁШЛАРДА ИШЕМИК ИНСУЛЬТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ХАВФ
Annotatsiya
Резюме. Ишемик инсульт узоқ йиллар давомида асосан кекса ёшдаги аҳоли касаллиги сифатида қаралиб келинган бўлса-да, сўнгги йилларда ёшлар орасида ушбу патологиянинг учраш частотаси ортиб бормоқда. Айниқса 18–45 ёш оралиғида инсульт ҳолатларининг кўпайиши замонавий неврологиянинг муҳим тиббий ва ижтимоий муаммоларидан бирига айланмоқда. Ёшларда ишемик инсультнинг ривожланишига анъанавий хавф омиллари билан бир қаторда метаболик синдром, семизлик, қандли диабет, артериал гипертензия, гиподинамия, сурункали стресс, зарарли одатлар, COVID-19 инфекцияси ва тромбофилия каби замонавий омиллар ҳам катта таъсир кўрсатмоқда. Мазкур мақолада ёшларда ишемик инсульт ривожланишининг асосий патогенетик механизмлари, модификацияланувчи ва модификацияланмайдиган хавф омиллари, эрта диагностика муаммолари ҳамда профилактиканинг замонавий ёндашувлари таҳлил қилинган. Шунингдек, турмуш тарзининг ўзгариши, рақамли технологиялар таъсири, психоэмоционал юкланиш ва юрак-қон томир касалликларининг аҳамияти кенг ёритилган. Тадқиқот натижалари ёшларда инсульт профилактикаси учун хавф омилларини эрта аниқлаш ва комплекс ёндашув муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади. Калит сўзлар: ишемик инсульт, ёшлар, хавф омиллари, артериал гипертензия, семизлик, тромбофилия, стресс, COVID-19, профилактика, неврология
Hali tarjima qilinmagan