ТАЖРИБА ШАРОИТИДАГИ ЖИГАР ШИКАСТЛАНИШИДА ОШҚОЗОН ТЎҚИМАСИДАГИ МОРФОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАВСИФИ
Annotatsiya
Резюме. Тажриба шароитида жигар шикастланишидан кейинги 3 ойлик оқ зотсиз каламушлар ошқозонида назорат гуруҳига нисбатан аниқ морфологик ва морфометрик ўзгаришлар шаклланди. Ушбу ўзгаришлар, аввало, шиллиқ қаватнинг юпқалашиши, эпителий ҳужайраларида атрофик ва дистрофик белгилар пайдо бўлиши, шиллиқ ости қаватида шиш ва интерстициал кенгайиш, мушак қаватида эса толалар орасидаги шиш ва қават қалинлигининг камайиши билан намоён бўлди. Бу ҳолат жигар шикастланиши фақат гепатобилиар тизим билан чекланиб қолмасдан, ошқозон деворининг трофик, микроциркулятор ва морфофункционал ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди. Тажриба гуруҳидаги морфологик ўзгаришлар шиллиқ қават устки қисмининг юпқалашиши, шиллиқ қават ҳужайралари атрофияси, шиллиқ ости қавати ва мушак толалари орасидаги шиш билан тавсифланди. Назорат гуруҳида эса 3 ойлик каламушларда ошқозон девори қаватларининг ёшга хос физиологик ривожланиши ва функционал барқарорлашуви қайд этилди. Калит сўзлар: жигар шикастланиши, ошқозон, морфологик кўрсаткичлар, каламушлар.
Hali tarjima qilinmagan