ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ ВА КАРДИОРЕНАЛ СИНДРОМДА ХАВФЛИ АРИТМИЯЛАР ФОНИДА ЛИПИД АЛМАШИНУВИ ВА БУЙРАК ФАОЛИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Annotatsiya
Резюме. Мақолада юрак ишемик касаллиги ва кардиоренал синдром билан оғриган кекса ёшдаги беморларда хавфли аритмиялар мавжудлигига боғлиқ ҳолда липид алмашинуви ҳамда буйрак фаолияти кўрсаткичлари қиёсий баҳоланди. Тадқиқотга 125 нафар бемор киритилди: 1-гуруҳни ЮИК, кардиоренал синдром ва хавфли аритмиялар билан оғриган 65 нафар бемор, 2-гуруҳни ЮИК ва кардиоренал синдром мавжуд, аммо хавфли аритмиялар аниқланмаган 60 нафар бемор ташкил этди. 1-гуруҳда умумий холестерин, паст зичликдаги липопротеидлар ва триглицеридлар даражаси юқори, юқори зичликдаги липопротеидлар миқдори эса паст бўлди. Шунингдек, ушбу гуруҳда мочевина, креатинин ва микроальбуминурия кўрсаткичлари юқори, коптокчалар фильтрациялаш тезлиги эса паст эканлиги аниқланди. Олинган натижалар хавфли аритмиялар билан кечувчи ЮИК ва кардиоренал синдромда атеросклеротик хавф ва буйрак зарарланиши даражаси юқорироқ эканлигини кўрсатади. Калит сўзлар: юрак ишемик касаллиги, кардиоренал синдром, хавфли аритмиялар, липид профили, мочевина, креатинин, микроальбуминурия, коптокчалар фильтрациялаш тезлиги.
Hali tarjima qilinmagan