ТИА БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИНГ ЯШАШ ҲУДУДИГА КЎРА ЖИНСИ ВА ЁШИ БЎЙИЧА ТАҚСИМОТИ
Annotatsiya
Резюме. Тадқиқот мақсади. Қашқадарё вилоятининг шаҳар, чўл ва тоғ ҳудудларида яшовчи транзитор ишемик атака (ТИА) билан касалланган беморларда демографик хусусиятлар, мавсумийлик, триггер омиллар ҳамда цереброваскуляр касалликларнинг ҳудудий хусусиятларини қиёсий баҳолаш. Материаллар ва усуллар. Тадқиқотга 2021–2024 йилларда ТИА ташхиси қўйилган 450 нафар бемор жалб этилди. Беморлар яшаш ҳудудига кўра асосий (шаҳар, n=231), қиёслаш (чўл, n=145) ва параллел (тоғ, n=138) гуруҳларга ажратилди. Жинс, ёш, ТИАнинг мавсумийлиги, триггер омиллар ҳамда 2021–2024 йилларда ҳар 1000 аҳолига нисбатан цереброваскуляр касалликлар мониторинг кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Статистик таҳлилда p<0,05 ишончлилик мезони сифатида қабул қилинди. Натижалар. Барча гуруҳларда аёллар улуши юқори бўлиб (асосий гуруҳда — 63,2%, қиёслаш гуруҳида — 64,1%), беморларнинг асосий қисми 60–74 ёш гуруҳига тўғри келди. Жинс бўйича статистик аҳамиятли фарқ кузатилмади (p>0,05), аммо 45–59 ёш ва ≥75 ёш гуруҳларида ишончли тафовут аниқланди (p<0,05). ТИА энг кўп ёзда (34,6–35,9%), энг кам қишда (13,8–18,2%) қайд этилди. Етакчи триггер омиллар ҳудудлар кесимида фарқ қилди: шаҳарда эмоционал стресс (29,4%), чўл ҳудудларида дегидратация (41,4%), тоғли ҳудудларда жисмоний зўриқиш (55,1%) устунлик қилди (p<0,001). Мониторинг натижалари шаҳар аҳолисида цереброваскуляр касалликлар ва ишемик инсульт кўрсаткичлари камайганини, чўл ва тоғ ҳудудларида эса ўсиш тенденцияси мавжудлигини кўрсатди. Хулоса. ТИАнинг клиник-эпидемиологик хусусиятлари яшаш ҳудудига боғлиқ бўлиб, касаллик асосан 60–74 ёшли аёлларда кузатилади. Ҳудудга хос триггер омилларни инобатга олган ҳолда профилактика чора-тадбирларини дифференциал ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Калит сўзлар: транзитор ишемик атака, ТИА, цереброваскуляр касалликлар, ишемик инсульт, мавсумийлик, триггер омиллар, дегидратация, эмоционал стресс, жисмоний зўриқиш, ҳудудий хусусиятлар.
Hali tarjima qilinmagan