ОДАМ ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ҲАЙВОНЛАР ТАЛОҒИНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ЎХШАШЛИК ВА ФАРҚЛАРИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Annotatsiya
Резюме. Талоқ — қоннинг иммунологик назорати ва фильтрациясини таъминловчи энг йирик периферик лимфоид аъзо бўлиб, унинг тузилиши ва вазифалари барча сут эмизувчиларда ўхшаш бўлиб, лекин айрим муҳим турга хос фарқлар билан ажралиб туради. Ушбу шарҳда сўнгги ўн йилликда (2015–2025) чоп этилган илмий манбалар асосида одам ва экспериментал ҳайвонлар (асосан оқ каламуш ва сичқон) талоғининг морфофункционал ўхшашлик ва фарқлари таҳлил қилинган. Оқ ва қизил пульпанинг умумий тузилиши, периартериал лимфоид муфта, лимфоид тугунчалар ва маргинал зонанинг турлараро хусусиятлари, органичи қон айланиши, шунингдек постнатал онтогенездаги морфометрик динамика ёритилган. Алоҳида эътибор экспериментал таъсирлар (токсик омиллар, нурланиш, кимётерапия) шароитида талоқдаги реактив ўзгаришлар ва биокоррекция имкониятларига қаратилган. Кемирувчилар талоғи одам талоғи учун асосли, аммо чекланган моделдир: асосий фарқ оқ ва қизил пульпа чегарасида намоён бўлади — кемирувчиларда яхши ривожланган маргинал зона, одамда эса перифолликуляр зона мавжуд. Калит сўзлар: талоқ, оқ пульпа, қизил пульпа, маргинал зона, периартериал лимфоид муфта, морфометрия, экспериментал ҳайвонлар, биокоррекция, қиёсий морфология.
Hali tarjima qilinmagan