МЕТАБОЛИК СИНДРОМ ФОНИДА СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ КЛИНИК-ФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАМДА КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Annotatsiya
Резюме. Долзарблиги. Метаболик синдром (МС) юрак-қон томир касалликларининг муҳим хавф омили бўлиб, сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ)нинг оғир кечиши, қайта госпитализация ва ўлим хавфини оширади. Метаболик бузилишлар, сурункали яллиғланиш ва оксидловчи стресс юракнинг структуравий-функционал ремоделланишида муҳим ўрин тутади. Мақсад. Метаболик синдром фонида СЮЕ билан оғриган беморларда клиник-функционал ўзгаришларни баҳолаш ва комплекс даволаш самарадорлигини аниқлаш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга СЮЕ ташхиси қўйилган 200 нафар бемор жалб қилинди. Асосий гуруҳга метаболик синдромли 120 нафар, назорат гуруҳига эса метаболик синдромсиз 80 нафар бемор киритилди. Натижалар. Комплекс даволаш натижасида чап қоринчанинг систолик функцияси яхшиланди, NT-proBNP, IL-6 ва C-реактив оқсил даражалари пасайди, инсулинрезистентлик камайди ҳамда беморларнинг функционал ҳолати ва ҳаёт сифати ишончли даражада яхшиланди. Хулоса. Метаболик синдром СЮЕнинг клиник кечиши ва прогнозини оғирлаштиради. Метаболик бузилишларни комплекс коррекция қилиш ва индивидуаллаштирилган терапияни қўллаш даволаш самарадорлигини оширади. Калит сўзлар: метаболик синдром, сурункали юрак етишмовчилиги, инсулинрезистентлик, NT-proBNP, IL-6, C-реактив оқсил, эхокардиография.
Hali tarjima qilinmagan