МАГНИТ РЕЗОНАНС ТОМОГРАФИЯ ТЕКШИРУВИДА ЁШ БЕМОРЛАРДА АНИҚЛАНГАН КОКСАРТРОЗ КАСАЛЛИГИДА СОН СУЯГИ БОШЧАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИЯСИ
Annotatsiya
Резюме. Магнит резонанс томография текширувида аниқланган коксартроз касаллиги мавжуд бўлган 64 нафар ёш беморларнинг сон суяги бошчасида бўладиган патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш мақсадида микроскопик текширувдан ўтказилган. Аниқланганки, магнит-резонанс томография (МРТ) текширувида ёш беморларда аниқланган коксартроз касаллигида сон суяги бошчасининг гиалин тоғай тўқимасида некробиотик ўзгаришлар, жумладан, хондроцитлар цитолизи ва улар ўртасида мезенхимал реакция ривожланиши қайд этилади. Субхондрал соҳада гиалин тоғай ва суяк тўқимасининг қаватларга ажралиши кузатилади. Суяк тўқимасида остеонекроз ўчоқлари аниқланади. Суяк усти пардаси қон томирларида тромбоз, девордиа фиброз тўқима ҳосил бўлиши ва васкулиризация ҳолати қайд этилади. Калит сўзлар: ёш бемор, сон суяги бошчаси, коксартроз, дистрофия, некроз, қон томир, склероз.
Hali tarjima qilinmagan