КУЗ МАВСУМИДА ҚЎЛ КАФТИ ПСОРИАЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ТЕРИ ТУЗИЛМАЛАРИДАГИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Қўл кафти псориаз касаллиги мажуд бўлган беморлар ўт пуфагида бўладиган патоморфологик ўзгаришларнинг ўзига хослигини ўрганиш мақсадида 41 нафар беморлар ўт пуфаги микроскопик текширувдан ўтказилган. Қўл кафти псориаз касаллигиа чалинган беморлар тери тузилмаларида куз мавсумида тиканаксимон қаватида спонгиоз жуда кам ривожланиши кузатилган. Дерманинг сурғич қаватида қон томирларнинг тўлақонлиги капиллярларнинг кенгайиши, шишиниш ва периваскуляр соҳаларида лимфогистиоцитар инфильтрация ўчоқлари аниқланган. Тўрсимон қавати толалари ва оралиқ тўқимасининг шишиниши кузатилади. Қон томирлар деворининг қалинлашиши ҳисобига уларнинг бўшлиғини торайиши қайд этилган. Калит сўзлар: қўл кафти, псориаз, эпидермис, дерма, спангиоз, қон томир, шиш.
Hali tarjima qilinmagan