ТУҒИШ ЁШИДАГИ АЁЛЛАРДА БАЧАДОН ЭНДОМЕТРИЙ ҚАВАТИДАГИ ЯЛЛИҒЛАНИШЛИ ЖАРАЁНЛАРИДА СПИРАЛСИМОН АРТЕРИЯЛАРИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Турли ёшидаги юракнинг сурункали ишемик касаллиги мавжуд бўлган аёллар бачадон эндметрий қавати гиперплазияси ва спиралсимон артерияларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, юракнинг сурункали ишемик касаллиги мавжуд бўлган фертил ёшдаги ва туғруқлар сони турлича бўлган аёллар бачадонининг эндометрий қаватида эндометрий қаватининг ҳужайраларини пролиферацияси қайд этилади. Шунингдек, айрим безларнинг чиқарув йўлларига фиброз тўқиманинг ўсиб кириши натижасида уларнинг кистасимон кенгайганлиги, айрим перапаратларда эса, безларнинг гиперплазия ҳолати қайд этилади. Қон томирларида склеротик ўзгаришлар қайди этилади. Калит сўзлар: фертил ёш, эндометрий, яллиғланиш, спиралсимон артерия, дистрофия, некроз, шиш, склероз.
Hali tarjima qilinmagan