Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ОВҚАТЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ ВА НУТРИЕНТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ

2026uz
ABI

Annotatsiya

Аннотация. Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқувчиларининг овқатланиш ҳолатини гигиеник баҳолаш ҳамда уларнинг асосий нутриентлар, витаминлар ва минерал моддалар билан таъминланганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлди. Тадқиқот давомида ўқувчиларнинг йилнинг тўрт фаслидаги кунлик озиқ-овқат рациони ўрганилиб, унинг таркиби амалдаги физиологик меъёрлар билан таққосланди. Оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минерал моддаларнинг истеъмол даражаси гигиеник ва статистик усуллар ёрдамида таҳлил қилинди. Натижалар ўқувчилар рационида нон, макарон ва қандолат маҳсулотлари улуши юқори, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт, балиқ, сабзавот ҳамда мевалар истеъмоли эса тавсия этилган меъёрлардан паст эканлигини кўрсатди. Оқсиллар билан таъминланганлик 79,1–85,4%, ёғлар билан таъминланганлик 60,5–71,0% ни ташкил этган бўлса, углеводлар миқдори меъёрлардан 17,9–23,8% га юқори бўлди. Шунингдек, айрим витаминлар, хусусан В12 витамини, Е витамини ва С витамини етишмовчилиги ҳам аниқланди. Тадқиқот натижалари мактаб ўқувчиларида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш, рацион таркибини оптималлаштириш ҳамда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba