ТАЖРИБАДА ОҒИР МЕТАЛЛ ТУЗЛАРИ ТАЪСИРИДА ҲАМДА ГИПОДИНАМИЯ ШАРОИТИДА ТАЛОҚДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР
Annotatsiya
Резюме. Оқ зотсиз каламушларнинг гиподинамия ҳолатида алюминий тузларининг қон орқали организмга тез тарқалиши ва тўқима оқсиллари билан тезда бирикиб, ўткир маҳаллий ўзгаришларни юзага келтириши талоқ тўқимасида марказий артерия ва синусоидлар деворида кумулятсияланиши юзага келиши, эрта даврларда қон айланишига кучли таъсир кўрсатиб, гиперплазия ривожланиши аниқланди. Гиподинамия ҳолати, заҳарланишнинг кучайиши, кечишининг оғирлашишига сабабчи бўлиб, оқ пулпанинг реактив маркази ва маргинал соҳасининг кичрайишига, Т ва Б лимфотситларнинг кўпайишининг тўхташи, қизил пулпада қоннинг тўпланиши, синусларнинг кенгайиши, деворининг склерозга учраши, ёрилиб ўчоқли қон кетиши, шикастланган эритротситларнинг ортиши ортидан қизил пулпада кўп сонли сидерофаглар пайдо бўлиши ва кўпайиши талоқнинг ҳужайралараро тузилмаларида гемосидерин кўпайиши, алюминий тузларининг талоқ таркибий қисмларини тезда деструксия аниқланди. Калит сўзлар: гиподинамия, оқ пулпа, қизил пулпа, талоқ, морфология, морфометрия.
Hali tarjima qilinmagan