СУРУНКАЛИ ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ ФОНИДА ЖИГАР ТЎҚИМАСИДА РИВОЖЛАНАДИГАН ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ
Annotatsiya
Резюме. Сурункали ишемик касаллиги фонида жигар тўқимасида ривожланадиган патоморфологик ўзгаришлар таҳлилини ўтказиш мақсадида 41 беморларнинг жигаридан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, юракнинг сурункали ишемик касаллигида ёшларда гепатоцитларда дистрофик ва некротик ўзгаришлар қайд этилади. Жумладан, 25-30 ёшли беморларда дистрофик ўзгаришлар устунлиги қайд этилса беморлар ёши ортган сари некротик ўзгаришларнинг ортиб бориши ва Диссе бўшлиғининг кенгайиб бориши кузатилади. Шунингдек, интерстициал тўқимада ва перисинусоидал бўшлиқда шишиниш ва гепатоцитларда ёғ дистрофиясининг ошиб бориши қайд этилади. Калит сўзлар: сурункали юрак ишемик касаллиги, жигар, гепатоцит, Диссе бўшлиғи, перисинусоидал бўшлиқ, ёғли дистрофия, кариопикноз, кариорексис, некроз.
Hali tarjima qilinmagan