ГЕМОЛИТИК КАСАЛЛИК БИЛАН ЕТИЛИБ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР ЖИГАР ТЎҚИМАСИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Annotatsiya
Резюме. Гемолитик касаллиги билан етилиб туғилган чақалоқлар жигар тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 26 чақалоқларнинг жигаридан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, чақалоқлар гемолитик касаллиги билан етилиб туғилган чақалоқлар жигарида гепатоспеленомегалия ҳолати уни сарғиш-жигарранг тус олиши ва консистенцияси илвиллаган ҳолатда бўлиши, гепатоцитларда ёғ ва оқсилли дистрофия кузатилиши қайд этилади. Шунингдек жигар ҳажми ҳаддан зиёд катталашган чақалоқларда гепатоцитларда ёғ дистрофиянинг устунлиги, некроз ўчоқларининг кенглиги ва синусоидларда эритробластларнинг катта ўчоқлар ҳосил қилиб тўпланиши қайд этилади. Калит сўзлар: чақалоқлар гемолитик касаллиги, жигар, гепатомегалия, гепатоцит, Диссе бўшлиғи, дистрофия, некроз, шиш, консистенция.
Hali tarjima qilinmagan