БОШ МИЯ ЯРИМ ШАРЛАРИ ОЛИГОДЕНДРОГЛИОМАСИ ВА УНГА ТУТАШ ТУЗИЛМАЛАРНИНГ МОРФОСТРУКТУРАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Бош мия ярим шарларида шаклланган олигодендроглиомаси ва унинг атроф тўқимаси тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 16 беморларнинг бош миясидан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, бош мия пўстлоқ қисми олигодендроглиомалари асасон иозморф ҳужайралардан ташкил топади, оралиқларида урчуқсимон ҳужайралар ва қон тмирлар жойлашади. Уларда некроз ўчоқлари ва микрокиста ҳосил қилиш хусусиятига эга. Уларнинг атрофида жойлашган бош мия тўқимаси нейронларида перицеллюляр бўшлиқнинг кенгайганлиги, Нейронлар ядросининг бир қутбга суриланлиги кариопикноз ҳолати, кариорекси ва айрим нейронларда кариолизис ҳолати, цитоплазмасида гидропик дистрофия кузатилади. Калит сўзлар: бош мия, глиоцит, олигоденроглиома, дистрофия, некроз, перинейронал бўшлиқ, периваскуляр бўшлиқ.
Hali tarjima qilinmagan