ПСОРИАЗ БИЛАН ХАСТАЛАНГАН КЕКСА ЁШЛИ БЕМОРЛАРДА ТЕРИНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИДАГИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
Annotatsiya
Резюме. Псориаз билан хасталанган кекса ёшили беморларда тери қаватида кузатиладиган патоморфологик ўзгаришларни ўрганиш мақсадида 48 нафар ёш беморлар терисидан олинган тўқима бўлакчалари микроскопик текширувдан ўтказилган. Аниқланганки, псориаз касаллигиа чалинган кекса ёшли беморлар тери тузилмаларида тиканаксимон қаватида спонгиоз деярли ривожланмайди. Дерма қаватида ҳам периваскуляр шиш кучсиз ривожланади. Мугуз ва ялтироқ қаватининг бироз юпқалашуви, донадор қаватида донадорликнинг йўқолиши, Базал қаватининг митотик бўлиниши ҳолатидаги ҳужайраларининг сонини камайиши кузатилади. Дерманинг сўрғичсимон қаватидаги эластик толаларнинг деструкцияси ва толаларнинг камайиши аниқланади. Тўрсимон қаватида коллоген толаларнинг ортиши ва оралиқ тўқимасининг шишиниши кўзга ташланади. Дерманинг қон томирларида склеротик ўзгаришлар ривожланиши қайд этилади. Калит сўзлар: Псориаз, кекса ёш, эпидермис, эпителиоцит, спангиоз, дерма, лимфоцитар инфильтрация, соч халтаси, гиподерма, қон томир склероз.
Hali tarjima qilinmagan