МОНООССАЛ ФИБРОЗЛИ ОСТЕОДИСПЛАЗИЯДА СУЯК ТЎҚИМАСИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК МАНЗАРАСИ
Annotatsiya
Резюме. Монооссаал фиброзли остедисплазиянинг патоморфологик ўзгаришларнинг ўзига хослигини ўрганиш мақсадида 34 нафар беморлар беморларнинг жарроҳлик материаллари микроскопик текширувдан ўтказилган. Аниқланганки, монооссал фиброзли остеодисплазия турли суякларда учраб, морфологик жиҳатдан суяк тўқимасининг фиброз тўқима билан алмашинуви кузатилади. Шунингдек суяк тўқимасини мазайкасимон тузилишга эга бўлиши кузатилади. Қон томирларнинг кўплаб шаклланиши ва уларнинг атрофида ҳам фиброз тўқима ривожланиши қайд этилади. Мазкур ўзгаришлар гемодинамик бузилишлар ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари суяк кўмигига фиброз тўқиманинг ўсиб кириши қайд этилади. Калит сўзлар: суяк, тоғай, монооссал, остеодисплазия, фиброз, остеобласт, қон томир.
Hali tarjima qilinmagan