БОШ МИЯ ИЗОМОРФ ҲУЖАЙРАЛИ ГЛИОБЛАСТОМАСИ ВА УНГА ЧЕГАРАДОШ ТУЗИЛМАЛАРИДАГИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Бош миянинг изоморф ҳужайрали глиобластомаси ва унга ёндош тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 14 беморларнинг бош миясидан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, изополиморф ҳужайрали глиобластома бир биридан фарқ қилмайдиган майда ҳужайралардан иборат, ўсиқлари контурлари ноаниқ хира кўринишда бўлиб, некроз ўсманинг марказий қисмида кузатилади. Некроз соҳасида лейкоцитар инфильтрация ва макрофаглар тўпланиши аниқланади.Уларнинг атрофида бириктирувчи тўқима ва қон томирлар шаклланиши қайд этилади. Қон томирлар чигалларни ҳосил қилиб жойлашади. Артерия девори қалинлашган, фиброз тўқима ўсган ва бўшлиғи торайган, эндотелиоцитлар кўчиб тушиши ҳисобига устунчалар ҳосил қилади. Изополиморф ҳужайрали глиобластома атрофида жойлашган нейронларда некробиотик ўзгаришлар билан бир қаторда некротик ўзгаришлар қайд этилади. Калит сўзлар: Бош мия, изоморф ҳужайрали глиобластома, дистрофия, некроз, шиш, сателлитоз, васкулиризация.
Hali tarjima qilinmagan