Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

БУЙРАКНИНГ ЎРТА ГУРУҲ КОСАЧЛАРИДА ШАКЛЛАНГАН ТОШЛАР ҲАЖМИГА КЎРА НЕФРОН ТУЗИЛМАЛАРИДАГИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Алмас Таштемирович АчиловSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanDilfuza MamadiyarovaSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanЗафар Нарбаевич НурмурзаевSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
2026
ABI

Annotatsiya

Резюме. Буйракнинг ўрта гуруҳ косачаларида шаклланган тошларнинг ҳажмига кўра нефрон тузилмаларидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида 28 беморларнинг буйрагидан олинган тўқима бўлакчаларининг патоморфологик таҳлили ўтказилган. Аниқланганки, буйракнинг ўрта гуруҳ косачаларида тошлар шаклланганида, тошларнинг ҳажми бўйича буйрак нефрон тузилмаларида ўзига хос патоморфологик ўзгаришлар келиб чиқади. Жумладан, тошларнинг ҳажмига паралел равишда дистрофик, некротик ва склеротик ўзгаришларнинг ортиб бориши кузатилади. Жумладан, қон томирларида келиб чиқадиган склеротик ўзгаришлар нефрон тузилмаларида гемодинамик бузилишларга олиб келади. Калит сўзлар: буйрак, летиаз, косача, нефрон, дистрофия, некроз, шиш, склероз.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba