ТАЖРИБАДА ФРЕЙНД АДЪЮВАНТИ МИКОБАКТЕРИЯЛАРИ ТАЪСИРИНИНГ ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ МОРФОЛОГИК ВА МОРФОФУНКЦИОНАЛ ҲОЛАТИГА ТАЪСИРИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Annotatsiya
Резюме. Қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари, айниқса Хашимото тиреоидити, бугунги кунда энг кенг тарқалган эндокрин ва аутоиммун патологиялардан бири ҳисобланиб, уларнинг тарқалиши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ушбу жараёнларнинг патогенетик механизмларини ўрганишда экспериментал моделлар, хусусан, микобактериялар сақловчи Фрейнднинг тўлиқ адъюванти (CFA) ёрдамида чақириладиган аутоиммун тиреоидит модели муҳим аҳамиятга эга. Мазкур адабиётлар шарҳида Фрейнд адъюванти микобактерияларининг қалқонсимон без морфологик тузилиши ва функционал ҳолатига таъсири, шунингдек ушбу таъсирнинг иммунопатогенетик, оксидатив ва молекуляр механизмлари умумлаштирилган. Шарҳда тиреоид тўқимадаги лимфоцитар инфильтрация, фолликуляр деструкция, фиброз ва тиреоцитлар апоптози каби морфологик ўзгаришлар, Th17/Treg мувозанати, оксидатив стресс, ASIA синдроми ҳамда ичак микробиотаси–қалқонсимон без ўқи каби замонавий йўналишлар кўриб чиқилган. Калит сўзлар: Фрейнд адъюванти, микобактериялар, қалқонсимон без, аутоиммун тиреоидит, морфофункционал ўзгаришлар, лимфоцитар инфильтрация, Th17/Treg, оксидатив стресс, ASIA синдроми.
Hali tarjima qilinmagan