Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

ИНСУЛЬТНИНГ ЎТКИР ВА ЭРТА ТИКЛАНИШ ДАВРИДА МАРКАЗИЙ ГЕНЕЗЛИ БОШ АЙЛАНИШИНИ ЭРТА ТАШХИСЛАШГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ЁНДАШУВ

Сухроб Суннатулаевич ХаминовSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanАзиза Тахировна ДжурабековаSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanС.Н. РахматоваBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
2026
Ochiq kirishYashil

Litsenziya: cc-by

ABI

Annotatsiya

Резюме. Долзарблиги: Марказий генезли бош айланиши орқа қон айланиши бассейни ишемик инсультининг энг муҳим, бироқ кўп ҳолларда етарлича баҳоланмайдиган клиник кўринишларидан бири ҳисобланади. Бош айланишининг субъектив хусусияти, ўчоқли неврологик симптомларнинг суст ифодаланиши, бош мия компьютер томографиясининг орқа чуқурча соҳасидаги паст сезгирлиги ҳамда дастлабки соатларда диффузион-вазнли магнит-резонанс томография натижаларининг манфий бўлиши марказий ва периферик вестибуляр синдромларни фарқлашни мураккаблаштиради. Мақсад: Инсультнинг ўткир ва эрта тикланиш даврларида марказий генезли бош айланишини эрта аниқлашда клиник-неврологик, вестибулометрик, нейровизуализацион ва лаборатор усулларнинг ўрнини илмий жиҳатдан асослаш ҳамда интеграциялашган диагностик алгоритмни таклиф этиш. Материаллар ва усуллар: PubMed, Scopus, Web of Science ва Google Scholar базаларида эълон қилинган марказий бош айланиши, ўткир вестибуляр синдром, орқа қон айланиши инсульти, HINTS/HINTS+, видеонистагмография, видеоимпульс тести, компьютер стабилометрияси, DWI-МРТ ва GFAP биомаркерига бағишланган илмий манбалар таҳлил қилинди. Манбалар клиник аҳамияти, диагностик аниқлиги, амалиётга татбиқ этиш имконияти ва усулларнинг чекловлари бўйича тизимлаштирилди. Натижалар: Марказий генезли бош айланишини эрта аниқлашда бирламчи клиник стратификация, HINTS/HINTS+ натижалари, оғир тулови атаксияси, марказий типдаги нистагм, видеонистагмография ва стабилометрия кўрсаткичларини комплекс баҳолаш алоҳида диагностик усулларга нисбатан юқори ахборотли ёндашув эканлиги кўрсатилди. Нейровизуализация диагностик тасдиқлашнинг асосий усули бўлиб қолса-да, дастлабки соатлардаги манфий DWI-МРТ марказий ишемик шикастланишни тўлиқ истисно қилмайди. GFAP марказий асаб тизимидаги глиал шикастланишни объектив баҳолаш ва касаллик оғирлигини прогнозлаш учун истиқболли қўшимча биомаркер ҳисобланади. Клиник, инструментал, нейровизуализацион ва лаборатор кўрсаткичларни бирлаштирувчи босқичма-босқич алгоритм ишлаб чиқилди. Хулоса: Инсульт билан боғлиқ марказий генезли бош айланишини эрта ташхислаш битта белги ёки текширувга эмас, балки симптомларнинг вақтга боғлиқ хусусияти, неврологик статус, HINTS/HINTS+, тулови атаксияси, VNG, vHIT, стабилометрия, DWI-МРТ ва қон томир нейровизуализациясининг интеграциясига асосланиши лозим. GFAP клиник ва инструментал натижаларни тўлдирувчи биомаркер сифатида қўлланилиши мумкин, аммо унинг мустақил диагностик қиймати стандартлаштирилган проспектив тадқиқотларда тасдиқланиши зарур. Калит сўзлар: ишемик инсульт, марказий бош айланиши, ўткир вестибуляр синдром, HINTS, HINTS+, видеонистагмография, vHIT, стабилометрия, DWI-МРТ, GFAP.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba