ҲОМИЛА ГЕМОЛИТИК АНЕМИЯСИНИ ДАВОЛАШНИНГ ЭНГ ОПТИМАЛ УСУЛИ СИФАТИДА ҲОМИЛАГА ҚОН ҚУЙИШ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
Annotatsiya
Резюме. Бачадон ичидаги қон қуйиш (IUT- intrauterine transfusion) ҳомила тиббиётидаги энг муҳим ютуқлардан бири бўлиб, оғир ҳомила анемиясини даволашнинг юқори самарали усули ҳисобланади. Анти-резус иммуноглобулиннинг кенг қўлланилиши туфайли ҳомила гемолитик касаллиги ҳолатларининг сезиларли даражада камайишига қарамай, IUT ҳам иммун, ҳам иммун бўлмаган ҳомила анемиясини даволашнинг асосий усули бўлиб қолмоқда. Замонавий ултратовуш навигация технологиялари, яхшиланган трансфузия воситалари ва тўпланган клиник тажриба процедура самарадорлигини сезиларли даражада оширди ва асоратлар хавфини камайтирди. Ихтисослашган марказларда IUTдан кейин ҳомиланинг омон қолиш даражаси 85-90% дан ошади. Калит сўзлар: бачадон ичидаги қон қуйиш, ҳомила анемияси, гемолитик камқонлик.
Hali tarjima qilinmagan