МЕТАБОЛИК СИНДРОМДА ТИМУС МАҒИЗ МОДДАСИНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Тажриба учун тана оғирлиги 210-230 гр, 3 хил ёшдаги 8, 12, 16 хафталик 91 та хар-хил жинсли оқ каламушлар олинди. Тажриба ҳайвонлари икки гуруҳга бўлинди. Биринчи яъни назорат гуруҳи ҳайвонларини 18 та хар-хил жинсли зотсиз альбинос каламушлар ташкил қилди. Иккинчи тажриба гуруҳни тажриба хайвонлари ташкил қилиб, уларга 4-12 ҳафта давомида метаболик синдром чақириш учун углеводлар (фруктоза ва оқ нон) ва ёғлар (тозаланган, деодоризацияланган, оқартирилган палма ёғи) билан бойитилган парҳез бериш йўли билан экспериментал модел яратилди. Уларнинг бир қисми 4 ҳафтадан, бир қисми 8 ҳафтадан, қолгани 12 ҳафтадан кейин жонсизлантирилиб керакли аъзолар олиб ўрганилди. Калит сўзлар: тимус, метаболик синдром, иммунитет, яллиғланиш, дислипидемия, висцерал семизлик.
Hali tarjima qilinmagan